Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Кинологлар иш фаолияти самарадорлиги янада ортади
2019-04-04 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисмида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг бўлинмалари, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими вакиллари ва “Ғишткўприк” чегара божхона пости кинологлари иштирокида “Хизмат итлари йўриқчиларини тайёрлаш ва улар билан тажриба алмашиш” номи остида ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Машғулот давомида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисмининг мажлислар залида "Хизмат итларига ветеринария хизмати кўрсатиш” ва “Хизмат итларини сақлаш, парваришлаш ва озиқлантириш" йўналишида семинар-тренинг ўтказилди. Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси ИИВ қошидаги “Кинология маркази”да “Антитеррор”, “Мина қидириш” ва “Портловчи моддаларни қидириш" йўналишлари бўйича хизмат итларининг кўргазмали чиқишлари бўлиб ўтди.
Ўқув машғулоти якунида қатнашчилар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида кинологларга бириктирилган хизмат итлари билан мусобақалар ўтказиш, шунингдек, кинологлар иш фаолияти самарадорлигини янада ошириш юзасидан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш таклифлари билдириб ўтилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси