Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Tashkent Law Spring”: ОАВ ни аккредитациядан ўтказиш 15 апрелда якунланади

2019-04-03 | Жамият

Тошкентда 25 апрелдан 27 апрелга қадар бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” халқаро юридик форумида иштирок этиш учун ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш давом этмоқда. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Аккредитация форумнинг барча тадбирлари ишида мажбурий саналади. Заявкаларни қабул қилишнинг охирги муддати – 15 апрель. ОАВни аккредитациядан ўтказиш бепул амалга оширилади.

Аккредитация тартиби:

• ОАВ раҳбари имзоси ва муҳри билан тасдиқланган аккредитация формасини тўлдириш (миллий медиа учун).

• Тўлдирилган формани иштирокчи паспортининг нусхаси ва (бейджик учун) 3,5х4,5 фотосуратни илова қилган ҳолда, accreditation@tashkentlawspring.uzpress@minjust.gov.uz. электрон манзилига юбориш.

Хорижий ОАВ вакиллари учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган аккредитация гувоҳномасининг нусхаси ва белгиланган ўлчамдаги (3,5x4,5) фотосуратни тақдим этиш зарур. Мазкур ҳужжатларни accreditation@tashkentlawspring.uzpress@minjust.gov.uz. электрон манзилига юбориш керак.

Аккредитациядан ўтган ОАВ вакиллари қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

- мунозара ва амалий тадбирларда иштирок этиш;

- тадбирлар дастури тўғрисидаги маълумотни олиш;

- Форум ўтказиладиган ҳудудда видео ёки фото суратга олиш ишларини амалга ошириш;

- журналистлар фаолияти учун мўлжалланган барча сервислардан фойдаланиш;

- матбуот маркази бор бўлган ҳолатда, Форум кунларида, мазкур матбуот марказида ишлаш;

- матбуот анжуманлари, брифинглар ва турли тадбирларда иштирок этиш.

Қўшимча маълумотлар учун (+99871) 233-39-84, (+99890) 314-66-77, (+99894) 668-00-58, (+99871) 268-28-43 телефон рақамлари орқали Форум Ташкилотчисининг матбуот марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

Аккредитацияга оид батафсил маълумотлар билан https://tashkentlawspring.uz/ru/pages/accredation ҳаволасидан ўтган ҳолда, танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтимиз мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба давлат органлари, халқаро, миллий ва хорижий юридик ва консалтинг ташкилотлари, илмий ва экспертлар доиралари вакиллари тўпланадиган марказга айланади.

“Tashkent Law Spring” — бу мунозарали йиғилишлар, танишувлар, самарали мулоқотлар, қизиқарли маданий дастурлар деганидир. Шунингдек, суд экспертизаси ва нотариат бўйича давра суҳбатлари ўтказиш режалаштирилган. Форум давомида “Йилнинг энг яхши адвокати”, “Йилнинг энг яхши адвокатлик тузилмаси”, “Энг яхши корпоратив юридик хизмат” каби номинациялар бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться