Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Юртимизда ўтказилган “Стоп-трафик” тадбири натижалари

2019-04-03 | Жамият

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари ҳудудида ушбу давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан халқаро ҳамкорлик доирасида “Стоп-трафик” тезкор-профилактик тадбирлари бошланган эди.

Ўз ўрнида, ана шундай тадбирлар 26-30 март кунлари республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси базасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларидан иборат мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ ташкил этилиб, одам савдоси билан боғлиқ трансчегаравий ва трансмиллий гуруҳларнинг жиноий фаолиятини олдини олиш ва фош этиш, ушбу йўналишда қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш,қўлга олиш ва профилактик тадбирлари ўтказилди.

“Стоп-трафик” тадбирлари давомида бир қатор жинсий эксплуатация, чақалоқ савдоси, фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш каби жиноятлар аниқланиб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан,тунги клублар, сауна ва меҳмонхоналарда ташкил этилган 2861 та рейдлар доирасида 258 нафар енгил табиатли аёллар аниқланиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 87 нафар шахсга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилди.

Шунингдек, мазкур тадбирлар давомида республикамизнинг барча вилоятлари, яъни чегара ҳудудлари, аэропорт, таълим муассасалари, маҳаллалар ва туристик фирмаларда 6417 маротаба тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, 6259 нафар шахслар билан индивидуал тарзда профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрининг Бектемир, Юнусобод ва Шайхонтохур туманларида жойлашган бир марталик иш билан таъминлаш марказлари, И.Каримов номидаги халқаро аэропорт ҳамда “Ғишткўприк” чегара масканида 3740 нафар шахслар билан одам савдоси ва ноқонуний меҳнат миграцияси соҳасидаги саводхонликни оширишга қаратилган тадбирлар ўтказилиб,ички ишлар органлари ходимлари ва “Истиқболли авлод” нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари томонидан босма тарғибот материаллари тарқатилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться