Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давергеодезкадастр қўмитаси вакилларининг Венгрияга ташрифи

2019-04-09 | Жамият

Жаҳон банки иштирокидаги "Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимларини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида Давергеодезкадастр раиси ўринбосари А.Маматов бошчилигидаги делегация Венгриялик ҳамкорлар билан учрашиш мақсадида Будапешт шахрига ташриф буюрди.

2019 йилнинг 8 апрель куни қўмита вакилларининг Венгрия қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари миллий палатаси раҳбарлари ва мутахассислари билан учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу учрашув давомида делегация аъзолари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг миллий палатаси фаолияти билан якиндан танишдилар.

Мазкур палатанинг асосий вазифаси манфаатларни ҳимоя қилиш, субсидиялаш хамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари малакасини ошириш учун мутахассисларни жалб этиш кабилардан иборатдир.

Шунингдек, кишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Венгрия геодезия, картография ва масофадан зондлаш илмий-тадқиқот институти вакиллари "Венгриядаги ер бошқариш тизимининг асосий хусусиятлари" мавзусида хамда Венгриянинг кўчмас мулкни рўйхатдан утказиш ва кадастр тизимини модернизация қилишга оид сунгги 25 йиллик тажрибасига бағишланган тақдимотларни намойиш этдилар.

Чет эл сармояларини жалб қилиш хамда республикамизда гео-инновациялар соҳасидаги глобал корпорацияларнинг илғор тажрибасини жорий этиш мақсадида делегация аъзолари EUROSENSE компаниясининг махаллий офисига ташриф буюришди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича Давлат қўмитаси

Поделиться