Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Tashkent Law Spring”: форум дастуридан нималар ўрин олган?

2019-04-03 | Жамият

“Tashkent Law Spring” халқаро юридик форуми бошланишига саноқли кунлар қолди. Унга тайёргарлик кўриш ишлари қизғин давом этмоқда. Тадбир Иштирокчилар, жумладан хорижий давлатлар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш ишлари фаол амалга оширилмоқда.

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. АҚШнинг халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID), БМТ Тараққиёт дастури, БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармаси (UNODC), “Минтақавий мулоқот” халқаро ташкилоти, “Газпромбанк” АЖ ва бошқа ташкилотлар тадбирнинг ҳомийларидир.

Маълум бўлишича, дунёнинг турли давлатларидан 50 нафардан ортиқ мутахассислар спикер сифатида иштирок этади. Форум дастурига сўнгги ўзгартишлар киритилмоқда. Масалан, “Сифатли давлат бошқаруви” йўналиши доирасида давлат бошқаруви ва маъмурий ислоҳотлар, меъёрий сифат, давлатнинг иқтисодиётга аралашувини камайтириш, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматининг ўзгариши, ҳукуматнинг ошкоралигини таъминлашнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинади. Алоҳида сессия халқаро рейтинглар (индекс)лар масалаларига бағишланган. Жаҳон банки таҳлилчиларининг Ўзбекистон ва энг яхши кўрсатгичларга эга мамлакатлар мисолида шартномалар ижроси соҳасидаги ислоҳотлар тенденциялари тўғрисида чиқиш қилиши режалаштирилган.

“Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш” йўналиши доирасидаги мавзуга доир йиғилишларда ишни халқаро арбитражга тайёрлашнинг амалий жиҳатлари, халқаро юридик амалиёт учун медиацияни қўллаш, илғор амалиётни кенгайтириш чоралари ҳамда “Pro bono” институти ва давлат томонидан субсидияланадиган юридик ёрдамнинг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилади. Шунингдек, юридик таълимни ривожлантиришга эътибор қаратилади. Хусусан, рақамлаштириш даврида АҚШ, Хитой ва бошқа мамлакатлар мисолида замонавий юристларни тайёрлашни таҳлил қилган ҳолда, Ўзбекистонда хусусий юридик олий таълим муассасаларини ташкил этишга доир муҳокамалар ўтказиш режалаштирилган.

2019 йил мамлакатимизда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинган. Шу боис, фаол инвестициявий сиёсатни шакллантириш масалалари “Tashkent Law Spring” иштирокчиларининг эътибор марказида бўлади. Хусусан, Ўзбекистонда фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш, давлат-хусусий шерикчилиги соҳасидаги илғор тажриба ва мамлакатимиз шароитида унинг қўлланилиши, халқаро инвестицияларни рағбатлантириш учун ўзбек бизнесини шакллантириш ва қўшма корхоналар тузиш масалалари кўриб чиқилади. Иқтисодиётни тезкор модернизациялаш ва рақамлаштиришни ҳисобга олганда, блокчейн технологиялари ёрдамида катта маълумотларни тартибга солиш, рақамли шартномалар ва валюта жорий этилганда ҳуқуқий амалиёт каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилади.

Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси, “White & Case” халқаро юридик фирмаси ҳамкори Кэролин Лэммнинг “Юридик компанияни бошқариш: муваффақият сирлари”, “Norton Rose Fulbright” халқаро юридик фирмаси ҳамкори Саймон Кокснинг “Инвестициявий лойиҳаларни бошқариш” мавзулари бўйича маҳорат дарслари дастурга киритилган. Бундан ташқари, иштирокчиларни тақдимотлар, мавзуга доир сессиялар, соҳанинг профессионал ходимларини тақдирлаш маросимлари кутмоқда.

Жонли мулоқот ва энг қулай шароитларда ҳуқуқ соҳасидаги энг мураккаб ва қизиқарли муаммоларни муҳокама қилиш учун сизда катта профессионал байрамнинг иштирокчиси бўлиш имконияти ҳали бор.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться