Бугун, 14 февраль куни, соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида:
▪️Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,
▪️Ўзбекистон Бадиий Академияси,
▪️Маданият вазирлиги,
▪️Халқ таълими вазирлиги,
▪️«Хунарманд» уюшмаси раҳбарияти, маъсул ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тадбирда Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасида ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш учун зарур шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59 (telegram)
71 244 24 09
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги