Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Озиқ-овқат соҳаси мутахассисларини ўқитишда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорлик қилинади

2020-02-14 | Жамият

“Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси Бошқарув раиси биринчи ўринбосари Баҳром Иноқов ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) вакили Рольф Петер ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Музокараларда    ҳамкорликда Ўзбекистонда  озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида бандликка йўналтирилган касб-ҳунар таълими учун меъёрий ва институсионал базани такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.  

Мулоқот давомида  соҳада ўрта махсус таълимни ривожлантириш учун ўзаро  ҳамкорликни кучайтириш, касбий таълим учун шароитларни яратиш, меҳнат бозорига йўналтирилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш каби масалалар юзасидан таклифлар илгари сурилди.  
 
Музокаралар сўнгида хар иккала томон ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолади.

- "Ўзбекозиқовқатхолдинг" билан ҳамкорлик ўрнатганимиздан мамнунмиз, -  дейди   Рольф Петер. - Ҳар бир мамлакатда озиқ-овқат энг муҳим соҳа хисобланади ва шунинг учун ҳам ишлаб чиқаришда профессионал мутахассислар талаб этилади. GIZ  минтақавий таълим лойихаси ушбу соҳада Ўзбекистон учун етук мутахассисларни етказиб беришга кўмак беради. 

Маълумот ўрнида, Андижон вилояти Асака шаҳридаги озиқ-овқат технологияси ва саноати коллежи, Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги озиқ-овқат технологияси коллежи  “Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси тасарруфидаги таълим муассасалари ҳисобланади.

Манба: «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси

Поделиться