Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар

2020-02-13 | Жамият

Жорий йилнинг 12 февраль куни Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ташриф буюриб, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар: ёшларнинг маънавий ва маърифий савиясини доимий юксалтириш – биринчи даражали вазифамиз” мавзусида семинар ўтказди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 24 январь куни Парламентга йўллаган Мурожаатномасида нафақат жорий “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга ошириладиган ишлар, балки кейинги 5 йил давомида бажарилиши лозим бўлган аниқ вазифаларни белгилаб берди. Ушбу мурожаатномада ўғил-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларга оид давлат сиёсатини узлуксиз амалга ошириш, уларни илм-маърифат ва спортга кенг жалб қилиш каби масалалар энг асосий ва устувор вазифа эканлиги алоҳида таъкидланди.

Семинарда Қўмита раиси, профессор-ўқитувчилар, талабалар, докторантлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Семинар давомида нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини оптималлаштириш, ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантириш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича ягона кўрсаткичлар ишлаб чиқиш, ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индексини жорий этиш, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказишнинг амалий чора-тадбирлари белгиланиши каби масалалар мутахассислар томонидан атрофлича муҳокама этилди ҳамда ёшларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилди.

Бу каби семинарлар ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялашга, уларда ташаббускорлик, фидойилик, юксак ахлоқий фазилатларни шакллантиришга ҳамда маънавий савиясини оширишга хизмат қилади.

Семинар якунида институт ректори, профессор Иброҳим Юлдашев Бахтиёр Сайфуллаевга чексиз миннатдорчилик изҳор этиб, талаба-ёшларнинг ютуқлари, ўзгача ғайрати ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган улкан мақсадлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

Бугун янги Ўзбекистонимизда санъат, маданият, маърифат каби соҳаларга катта эътибор берилаётган бир даврда парламент вакилларининг олий таълим муассасаларига ташриф буюришлари улкан тарихий воқеа бўлиб қолади ҳамда келажакда албатта ўз самарасини беради. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться