Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Йўл белгиларини чизишга мўлжалланган бўёқларни ишлаб чиқарувчи япон компаниялари билан учрашув

2020-02-12 | Жамият

11 февраль куни пойтахт маъмуриятида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаевнинг Atomix, Mitsui &Co., Ltd. ва Mitsui Bussan Chemicals компаниялари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Тарафлар ўзаро ҳамкорлик, хусусан, автомобиль йўллари юзасига белги тушириш учун қўлланилувчи илғор воситаларни ишлаб чиқариш бўйича япон компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳа истиқболларини муҳокама қилдилар. Ўзбекистоннинг табиий иқлим шароитини инобатга олган ҳолда, ҳоким юқори сифатли бўёқларни ишлаб чиқиш ва келгусида уларнинг Тошкентда ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш масалаларига эътибор қаратди.

Ўз навбатида, Atomiх компаниясининг маркетинг ва сотувлар бўйича бош менеджери Хидеки Ода ўтган йили йўл қопламасига тушириладиган белгилар учун бўёқларни синовдан ўтказганда, Ўзбекистоннинг табиий иқлим шароитидан келиб чиқиб, махсус формулали бўёқларни ишлаб чиқиш зарурияти аниқланганлигини таъкидлади.

- Японияга қайтиб, биз минтақангиз хусусиятидан келиб чиққан ҳолда учта янги формула ишлаб чиқдик. Айни вақтда шулардан энг самаралисини сифатли ва чидамли маҳсулот олиш учун қўлламоқчимиз, - дея сўзига якун ясади мутахассис.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться