Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Миллий матбуот марказида журналистлар билан учрашди

2020-02-17 | Жамият

2020 йилнинг 14 февраль куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматовнинг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда 2019 йил якунларини сарҳисоб қилинди ва давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожатномасидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон дипломатияси олдида турган вазифалар ҳақида сўзлаб берди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини мазмунан бажаришга алоҳида урғу берилди. Хусусан, ташқи сиёсат идораси барча йўналишларда Марказий Осиё давлатлари билан дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаши ва бошқа давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириши қайд этилди. Ўзбекистон, шунингдек, хорижий инвестиция ва технологияларни жалб қилиш сиёсатини фаоллаштиради, халқаро ташкилотлар билан биргаликда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчиликни, мазкур йўналишда қабул қилинган мажбуриятларни бажаришни назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттиради.

Матбуот анжумани чоғида миллий ва хорижий ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берилди.

Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосарининг кириш нутқи вазирликнинг Youtubeдаги саҳифасида онлайн-режимда эфирга узатилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться