Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги Ваколатхонаси ва Чонан шаҳар чет эллик ишчиларни қўллаб-қувватлаш маркази ўртасида Келишув имзоланди
2020-02-14 | Жамият
2020 йил 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги Ваколатхонаси ва Чонан шаҳар чет эллик ишчиларни қўллаб-қувватлаш маркази ўртасида Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун маданий, таълим ва маслаҳат бериш лойиҳаларини тўсиқсиз амалга оширишда ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисида Келишув имзоланди.
Мазкур Келишувга мувофиқ томонлар қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик қиладилар:
1. Ўзбекистон фуқаролари учун корейс тили ва бошқа ўқув курсларини ташкил этиш тизимини яратиш.
2. Маданий тадбирларни ўтказиш ва ҳамкорликда зарур вазифаларни ҳал этиш.
3. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатиш.
4. Томонларнинг ҳамкорлиги учун зарур бўлган бошқа масалалар.
Бундан олдин, 2019 йил 4 июнь куни Катта Квангжу шаҳри Чет эллик ишчиларни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳам бундай Келишув имзоланган эди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги