Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

2021-01-21 | Иқтисодиёт

20 январь куни, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор элчиси Маниш Прабхат билан учрашди.

Учрашув бошида Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Маниш Прабхат, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан ўтказилган онлайн-саммитда қабул қилинган икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик ҳақидаги қўшма баёнига мувофиқ ишлаш ниятини маълум қилдилар.

Тошкент ҳокими Ҳиндистон билан алоқалар ривожланишини қўллаб-қувватлашини маълум қилиб, иккита йирик инвестицион лойиҳалар – Сергели ва Бектемир туманларидаги Minerva Smart City лойиҳаларини ёд этди. Шунингдек, Амити университетининг яқинда очилган филиали ёшлар орасида талабга эгалигини таъкидлади. Иккала тараф Ўзбекистонда йогани оммалаштиришга бўлган қизиқишни қайд этди. Ҳинд тарафи ушбу қадимги шифобахш амалиёт бўйича мураббийларни таъминлаш таклифи билан чиқди, Жаҳонгир Ортиқхўжаев таклифларни кўриб чиқиб, Федерация бошқаруви билан Ўзбекистонда йогани ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишни ваъда қилди.

Сўнгра жаноб Прабхат ҳиндистонлик тадбиркорларнинг Тошкент билан ҳамкорликка бўлган қизиқиши ўсиб бораётганини ва бизнинг бозорга кириш учун ҳамкорлар сараланаётганини маълум қилди. Тарафлар хусусий компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга ва инвестицияларни жалб қилишга келишиб олдилар.

Шунингдек, Прабхат Ҳиндистон давлат арбоби Лаъл Баҳодур Шастри хотирасига бўлган эътибор учун ҳокимга миннатдорлик билдирди ва икки давлат жамоатчилиги вакиллари унинг ҳайкали пойига гуллар қўйишди. Ўз навбатида, Жаҳонгир Ортиқхўжаев июлда бўлиб ўтиши режалаштирилган Халқлар дўстлиги фестивали ҳақида маълумот бериб, маданий ва спорт тадбирларида иштирок этишни таклиф қилди. Мазкур таклиф миннатдорлик билан қабул қилинди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться