Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонга Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегация келди

2021-01-23 | Иқтисодиёт

Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегация кеча кечқурун Бухоро шаҳрига келди, де хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов саудиялик меҳмонлар билан учрашди. Тадбирда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Айни дақиқаларда Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар кенгаши ва бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда.

Саудия Арабистони инвестициялар вазири бугун, шунингдек, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев ва Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов билан учрашиши кутилмоқда.

Делегация бугун кечқурун Тошкентга келади.

Ташриф дастурига биноан саудиялик меҳмонлар Ўзбекистон вазирлик ва идораларида музокаралар ўтказади.

Якшанба куни меҳмонлар Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида янги иссиқлик электр станцияси қурилиш ишлари бошланишига бағишланган тадбирда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил март ойида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси билан ҳамкорликда Ширин  шаҳрида 1 500 МВт қувватга эга электр станцияни  қуриш бўйича 1,2 миллиард доллар миқдорида инвестиция шартномалари имзоланган эди.

Шунингдек, «ACWA Power» компаниясининг тўғридан-тўғри сармоялари ҳисобига Бухоро ва Навоий вилоятларида қиймати 1 миллиард долларга тенг, қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станцияларини бунёд этиш бўйича янги инвестиция битими имзоланиши кутилмоқда.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться