Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг асосий устувор йўналишлари муҳокама қилинди

2021-01-17 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 16 январь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг асосий устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Тадбирда Вазирлик ва унинг қуйи ташкилотлари раҳбарияти ва ходимлари иштирок этди. Вазирликнинг ҳудудий бўлимлари муҳокамаларда видеоконференция орқали иштирок этди.

Муҳокамада инвестициялар ва ташқи савдо фаолияти соҳаларига урғу берган ҳолда Мурожаатномада жорий йилда амалга ошириш учун белгиланган стратегик мақсад ва вазифаларнинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи маъруза тингланди.

Инвестицияларни жалб этиш, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқарувчи юқори технологияли корхоналарни яратишга қаратилган истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, инвестиция муҳитини яхшилаш, экспорт салоҳиятини ошириш ва ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш, камбағалликни қисқартириш, давлат компанияларининг трансформациясини жадаллаштириш, товар ва молия бозорларида эркин рақобат муҳитини яратиш, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ва маҳаллалар даражасида "ўсиш нуқталари"ни ишга солиш ҳисобига иқтисодий ўсишни таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, қишлоқ хўжалигининг унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш ва янги экспорт бозорларига чиқиш бўйича Мурожаатномада белгиланган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.

Муҳокама якунида иштирокчилар белгиланган вазифаларни амалга ошириш механизмлари юзасидан фикр алмашдилар ва устувор йўналишларда келгусида иш олиб боришга доир конструктив таклифларни тилга олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться