Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Молия вазирлиги халқаро инвесторлар билан глобал видеоконференция ўтказди

2021-01-22 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 20 январь куни Молия вазирлиги томонидан “Raiffeisen Bank International” билан ҳамкорликда 30га яқин халқаро инвесторлар иштирокида глобал видеоконференция ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари О.Исаков ҳамда Молия вазирлиги ва Марказий банкининг масъул ҳодимлари иштирокидаги конференцияда халқаро инвесторлар мамлакат иқтисодиётининг ўсиш кўрсаткичлари, кутилаётган иқтисодий ўсишнинг узоқ муддатли омиллари, фискал сиёсат ва давлат қарзи, монетар сиёсат инструментлари ва уларнинг инфляцияга таъсири юзасидан маълумотлар билан таништирилди. 

Хусусан, коронавирус пандемияси туфайли жаҳон иқтисодиётида вужудга келган вазият ва қатор давлатларда иқтисодий ўсишнинг салбий суръатлари кузатилаётган вазиятда, Ўзбекистонда дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 1,6% даражасидаги иқтисодий ўсишга эришилгани инвесторлар томонидан ижобий эътироф этилди.

Шунингдек, миллий валютада жойлаштирилган халқаро облигациялардан тушган маблағларнинг Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича бир қатор лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилиши, лойиҳаларни амалга ошириш жараёни халқаро экспертлар билан ҳамкорликда мониторинг қилиб борилиши ва келажакда мазкур амалиётни бошқа инвестицион лойиҳаларга кенг жорий қилиниши режалаштирилгани инвесторлар томонидан юқори баҳоланди.

Телеконференция давомида, мамлакатда олиб борилаётган хусусийлаштириш, таркибий ва институционал ислоҳотлар дастурини давом эттирилиши, 2021 йилги молиявий режалар ва монетар сиёсат бўйича асосий режалар ва мақсадли кўрсаткичлар юзасидан халқаро инвесторлар саволларига жавоб берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться