Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Паралимпиячиларимиз Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига рекорд даражада йўлланмалар қўлга киритишди

2021-08-19 | Спорт

Токио-2020 XVI ёзги Паралимпия ўйинлари бошланишига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Ўзбекистонлик паралимпиячилар спортимиз тарихида янги саҳифа очишни ҳозирданоқ бошлаб юборишди десак, асло муболаға бўлмайди. Боиси, Паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа спортчилари Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ йўлланмаларни қўлга киритишди.

Бу бежиз эмас, зеро юртбошимиз томонидан паралимпиячиларга берилаётган эътибор, ҳар бир спортчининг жисмоний ҳолатидан келиб чиққан ҳолда алоҳида машғулотларни ташкил этилганлиги атлетларимиз томонидан қўлга киритилган йўлланмалар сони 55 тага етишини таъминлади. Шу тариқа Паралимпия ўйинларида илк бор 8 спорт турида, 48 спортчи билан 55 та йўлланмага эга чиқдик.

Йўлланма олган спортчилар спорт турлари кесимида:

Пара-енгил атлетика
1. Ҳусниддин Норбеков (диск улоқтириш)
2. Бобуржон Омонов (ядро улоқтириш)
3. Бекжон Чеваров (узунликка сакраш)
4. Темурбек Гиязов (найза улоқтириш)
5. Муҳаммад Рехсимов (ядро улоқтириш)
6. Дониёр Салиев (узунликга сакраш)
7. Элбек Султонов (ядро улоқтириш)
8. Иззат Турғунов (узунликга сакраш)
9. Сабина Суханова (100 м. югуриш)
10. Сабина Суханова (200 м. югуриш)
11. Нозимахон Қаюмова (найза улоқтириш)
12. Дилафрузхон Ахмадхонова (ядро улоқтириш)
13. Моҳигул Хамдамова (диск улоқтириш)
14. Нурхон Қурбонова (ядро улоқтириш)
15. Нурхон Қурбонова (найза улоқтириш)
16. Асила Мирзаёрова (узунликка сакраш)
17. София Бурханова (ядро улоқтириш)
18. Ёқутхон Холбекова (узунликка сакраш)
19. Ёрқин Одилов (найза улоқтириш)

Пара-сузиш
1. Ислам Асланов (50 м эркин)
2. Ислам Асланов (100 м баттерфляй)
3. Дмитрий Хорлин (50 м эркин)
4. Фирдавсбек Мусабеков (100 м брасс)
5. Фирдавсбек Мусабеков (200 м комплекс)
6. Музаффар Турсунхўжаев (50 м эркин)
7. Музаффар Турсунхўжаев (100 м баттерфляй)
8. Шохсанамхон Тошпўлатова (50 м эркин)
9. Шохсанамхон Тошпўлатова (100 м баттерфляй)
10. Шохсанамхон Тошпўлатова (200 м комплекс)
11. Нигорахон Мирзохидова (100 м батерфляй)
12. Муслима Одилова (50 м эркин)

Пара-дзюдо
1. Шерзод Намозов (-60 кг)
2. Учқун Қуронбоев (-66 кг)
3. Феруз Сайидов (-73 кг)
4. Довурхон Кароматов (-81 кг)
5. Шуҳрат Бобоев (-90 кг)
6. Шариф Ҳалилов (-100 кг)
7. Ширин Шарипов (+100 кг)
8. Лобар Хуррамова (-48кг)
9. Севинч Салаева (-52 кг)
10. Парвина Самандарова (-58 кг)
11. Нафиса Шерипбоева (-63 кг)
12. Васила Алибоева (-70 кг)

Пара-каноэ
1. Азизбек Абдулҳабибов (200 м)
2. Ҳайитмурод Шерқўзиев (200 м)
3.Шаҳноза Мирзаева (200 м)

Пара-таэквондо
1. Зухриддин Тоҳиров (- 61 кг)
2. Зиёдахон Исақова (- 49 кг)
3. Гулжаной Наимова (+ 58 кг)

Пара-пауэрлифтинг
1. Рўза Қўзиева (-61 кг)
2. Фарҳод Умрзоқов (-88 кг)
3. Нуриддин Давлатов (-107 кг)

Пара-академик эшкак эшиш
1. Феруза Бўрибоева (2000 м)
2. Отабек Қўчқоров (2000 м)

Пара-ўқ отиш
1.Сервер Ибрагимов (50 м пистолет)

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари 2021 йилнинг 24 августидан 5 сентябрига қадар бўлиб ўтади. Баҳсларни “Uzreport TV” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться