Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Байрамга муносиб туҳфа

2021-08-20 | Маданият

Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Мудофаа вазирлигининг Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган ҳарбий қисмларидан бирида замонавий тарғибот воситалари асосида жиҳозланган ва янгидан қуриб битказилган биноларнинг фойдаланишга топширилиши ҳамда ўқувчи ёшларга мудофаа вазири совғасини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда жамоатчилик кенгаши аъзолари, фахрийлар ҳамда ҳамкорликдаги давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида ўқувчи ёшлар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, жумладан, ўқув биноси, аскарлар ётоқхонаси, ошхона, панорамали ўқ отиш синфи, “Ёшлар бурчаги”, “Оила бурчаги”, “Беш муҳим ташаббус” ва “Нуронийлар бурчаги” каби объектлар билан танишиб, бой тааъссуротга эга бўлишди.

Шу куни ҳарбий қисмга янги Isuzu юк автомобили ва 500 дона китоб тантанали равишда топширилди.

Кармана туманида жойлашган ҳарбийлаштирилган “Қалқон-жасорат мактаби” фаол ўқувчиларига мудофаа вазирининг совғаси ва бадиий китоблар тўплами тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари, меҳмонлар Навоий шаҳрида жойлашган 5-умумий ўрта таълим мактабда ташкил этилган Жалолиддин Мангуберди ва Амир Темур синфлари билан танишиш жараёнида 200 дона бадиий ва илмий оммабоп китоблар совға тариқасида топширилди.

Албатта, бу каби тадбирлар халқ ва армия якдиллигини таъминлаш билан бирга ёш авлодни она юртга садоқат ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться