“Ўзбектелеком” АК ва Тошкентдаги Амитй университети ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
“Ўзбектелеком” АК ва Тошкентдаги Amity университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ушбу меморандумнинг асосий мақсади – томонлар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатиш, илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш, анжуманлар, семинарлар, академик машғулотлар, ишлаб чиқариш амалиётларини ўтказишдан иборат.
Шу билан бир қаторда, талабаларни ўқитиш жараёнининг самарадорлигини ошириш ва университет битирувчиларининг кейинги амалиётига кўмаклашиш, АКТ соҳасида энг яхши халқаро тажрибани жорий этиш, мазкур соҳада кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш кўзда тутилган.
Таъкидлаш лозимки, Тошкентдаги Амитй университети тадқиқот, яхлит ривожланиш, халқаро корпоратив тажриба ва илмий маҳоратга асосланган юқори савиядаги таълим тажрибасига эга ўқув муассасаси ҳисобланади. Университет олий таълимнинг турли соҳаларида, шу жумладан, ахборот технологиялари, менежмент, иқтисодиёт ва туризм соҳалари бўйича бакалавр ҳамда магистратура босқичларида касбий йўналтирилган ўқув дастурларини таклиф қилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги