Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

MEDIACAMP: Бўстонлиқда бўлажак журналист ва блогерлар учун уч кунлик семинар-тренинглар ўтказилди

2021-08-20 | Туризм

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Журналистка ва оммавий коммуникациялар университети (ЎзЖОКУ), Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “MEDIACAMP” лойиҳаси ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида ЎзЖОКУ талаблари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Хўжакент” оромгоҳида бўлиб, Ўзбекистоннинг туризм, спорт ва маданий салоҳиятини очиб бериш ҳамда бунда ОАВнинг ролига бағишланган қатор семинар ва тренингларда иштирок этишди.
 
“MEDIACAMP” тадбирини Бош вазир ўринбосари - Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов очиб берди, у Ўзбекистоннинг имижини яратиш, бу ердаги ислоҳотлар ва янгиликларни ёритишда ОАВ вакилларининг ўрни нақадар муҳим эканлиги, бу борада бўлажак журналистларга катта умид билдирилаётганлигини таъкидлади.
 
Шу ўринда Бош вазир ўринбосари Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” халқаро туризм университетида айнан туризм соҳаси тарғиботига доир “Travel journalism” йўналишининг очилгани ҳамда унинг мақсадига алоҳида тўхталди ва келгусида “MEDIACAMP” лойиҳасини икки университет талабалари билан биргаликда ўтказишни таклиф этди.
 
Шунингдек, тадбирда Халқаро пресс-клуб раҳбари, ЎзЖОКУ ректори Шерзод Қудратхўжа ҳам иштирок этиб, ёш ижодкорларнинг билим ва тажрибасини оширишда бу каби тренингларнинг аҳамияти катта эканлиги қайд этди.
 
Туризм ва спорт вазирлиги вакиллари Темур Мирзаев, Шухрат Исакулов ҳамда Умед Раджабов бўлажак журналистлар учун семинар-тренинглар ўтказиб, уларга туризм ва спорт соҳаларини ривожлантириш ва бунда ОАВнинг роли ҳақида маълумот беришди.
 
ЎзЖОКУ 2- курс талабаси Тохирова Шаҳзода:“Биз, ёш журналистлар учун янгиликлардан хабардор бўлиш, етук журналист бўлиб етишиш сирлари тўғрисида назарий илмдан ола олмаган катта имкониятни айнан “MEDIACAMP” берди. Семинар-тренинг юқори савияда бўлиб ўтди ва нафақат билим, балки энергия берди. Шунингдек, тадбир доирасида спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди. “MEDIACAMP” лойиҳаси янги ўқув йили олдидан бизга мотивация берди ”, дея алоҳида таъкидлаб ўтди.
 
Бундан ташқари, тадбир доирасида юртимиз сайёҳлик салоҳияти, жумладан Бўстонлиқ тумани туристик салоҳиятини спортни ривожлантиришга доир энг яхши материаллар тайёрлаган талабалар рағбатлантирилиши маълум қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться