Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

4 нафар самбочимиз FIAS Президенти кубогида олтин медаль учун кураш олиб боришди

2021-08-24 | Спорт

Хабар бериб ўтганимиздек, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида самбо бўйича FIAS (Халқаро самбо федерацияси) президенти соврини учун мусобақа ташкил этилди. Унда жаҳоннинг 21 мамлакатидан 80 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Мукофот жамғармаси 189 минг АҚШ долларини ташкил этувчи баҳсларда ўзбекистонлик самбочилар ҳам иштирок этишди ва 4 та кумуш медаль қўлга киритишди.

Терма жамоамиз вакиллари ичида Ҳомиджон Мўминов (-64 кг), Сарбон Эрназаров (-71 кг), Улуғбек Раҳмонов (-79 кг) ва Ихтиёр Эшмуродов (-88 кг) финалгача етиб бориб, якунда кумуш медалга сазовор бўлишди.

Мусобақа регламентига биноан спортчиларимиз кумуш медаль билан бирга 7 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига ҳам эга чиқишди.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться