Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида ахборот технологиялари бўйича бепул ўқув курслари ташкил этилди
ТАТУнинг Нукус филиали жамоаси томонидан Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида “Футуре Муйнак” ўқув-амалиёт маркази очилиб, ёшлар учун бепул ўқув курслари ташкил этилди.
Ҳозирда ушбу марказда Мўйноқ тумани мактаб ўқувчилари учун синфлар кесимида машғулотлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлигининг Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси томонидан марказга бепул Wi-Fi зонаси ташкил қилинган бўлиб, марказ тинуловчилари интернетдан бепул фойдаланишлари мумкин.
“Future Muynak” ўқув-амалиёт маркази 2019 йилда Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида ТАТУ Нукус филиали томонидан ташкил этилган. Бу ерда филиал профессор-ўқитувчилари мўйноқлик ёшларга “Web-texnologiya”, “3D modellashtirish” ва “Аниматсион графика” каби замонавий йўналишларда бепул машғулотларни олиб бормоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги