Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги Миллий сиёсати (2021-2030)” лойиҳаси муҳокама қилинди

2022-03-25 | Инновация

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари в.б. Александрос Макаригакис билан учрашди.

Учрашув давомида ЮНEСКО/ИТБнинг «Ўзбекистонда инклюзив фан, технология ва инновация тизимини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилаётган «Илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги Миллий сиёсати (2021-2030)” муҳокама қилинди. Мазкур ҳужжат лойиҳаси 2030 йилгача мамлакатимизда илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасида муайян муваффақиятларга эришиш учун барқарор шарт-шароитларни янада такомиллаштириш мақсадида яратилган.

Суҳбат давомида Александрос Макаригакис CОВИД-19 пандемияси оқибатида юзага келган глобал ижтимоий ва иқтисодий, шунингдек, долзарб экологик муаммоларни ҳал этиш учун илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги сиёсатга янги назар билан ёндашиш кераклигини таъкидлади. Очиқ фан, очиқ инновациялар, инновацион бизнес моделлар, таълимдаги инновациялар, тоза энергия ва яшил технологияларни яратишга йўналтирилган мақсадли чора-тадбирлар – бугунги ва эртанги куннинг муаммоларини ҳал қилиш учун алоҳида эътибор ва катта сармоя талаб қилувчи муҳим соҳалар эканлиги таъкидланди.

Мазкур Миллий сиёсат методологиясини тузишда ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида масъул ташкилот ва вазирликлар иштирокида семинарлар ташкил этилди, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлари, илмий жамоатчилик вакиллари, хусусий сектор, халқаро ва минтақавий ташкилотлари ўртасида кенг муҳокама қилинди.

Учрашув сўнгида томонлар чуқур тадқиқотларга асосланган ушбу Миллий сиёсат Ўзбекистон Республикасининг илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасини ривожлантириш билан бир қаторда барқарор ривожланиш учун технологик ечимларни излаб топиш ва уларни тарқатишга кўмаклашади, камбағалликни бартараф этиш ва инновацион экотизимни яратиш орқали янги инвестицияларни киритилишига замин яратишини таъкидладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться