Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қорақалпоғистонда Элликқалъа туманининг 45 йиллик юбилей нишонланди

2022-03-29 | Маданият

Элликқалъа тумани ташкил топганининг 45 йиллиги ҳамда Наврўз байрамига бағишланган йирик оммавий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов тантанали нутқ билан очди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Элликқалъа тумани ҳокимлиги вакиллари ҳамда туман аҳолиси иштирок этди. Шунингдек, Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳудуднинг туристик имкониятлари билан яқиндан таниш учун ташкил этилган пресс-тур иштирокчилари ҳам тадбир иштирокчиларига айланишди. 

Тадбирда халқ ўйинлари, ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар, китоб кўргазмалари, анъанавий маросимлар, Элликқалъа туманининг ташкил этилганидан то бугунги кунгача бўлган даврга бағишланган фотогалерея ва бошқа кўплаб тадбирлар намойиш этилди. Элликқалъа тумани 1977 йилда ташкил топган бўлиб, ҳудудда 21 та археологик, 10 та меъморий ёдгорлик, 5 та диққатга сазовор жой ва 3 та зиёратгоҳ мавжуд.

Хизмат кўрсатиш соҳасида 200 ўринли 4 та янги меҳмонхона, 10 га яқин меҳмон уйи, 2 минг ўринли марказий стадион, ёпиқ бассейн, 3 минг ўринли амфитеатр фаолият кўрсатмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться