Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тарихда илк бор ўзбек ўғлони қиличбозлик бўйича жаҳон чемпиони бўлди
2022-04-04 | Спорт
Шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Кеча мусобақа дастурида ўғил болалар ўртасида сабля йўналишида баҳслар ўтказилди.
Қувонарлиси, ҳамюртимиз Зуҳриддин Қодиров мусобақа доирасида барча рақибларини мағлуб этган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.
У мусобақа давомида Канада, Миср, Венгрия, АҚШ ва Германия вакилларини мағлубиятга учратди ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Таъкидлаш керак, бу мустақил Ўзбекистон тарихига Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган қиличбозлик йўналиши бўйича жаҳон чемпионатларидаги биринчи олтин медал сифатида тарихга кирди.
Янги Ўзбекистонга янги ғалабалар муборак бўлсин!
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги