Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон хорижий IT-компаниялар учун жозибадор ҳудудга айланмоқда

2022-03-14 | Жамият

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда IT-тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича кенг кўламли ва комплекс чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. АКТнинг жадал ривожланиши янги имкониятларни очиб бериши билан бирга, давлат томонидан кенг кўламли қўллаб-қувватлашни ҳамда республиканинг халқаро АКТ бозоридаги ўрнини кучайтиришни талаб қилмоқда.

Маълумки, 2017 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Президентининг ПФ-5099-сонли фармони IT-компанияларга қатор имтиёз ва преференциялар тақдим этилишида фундаментал ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда. Унга кўра, компаниялар 2028 йилгача бўлган муддатга:
  • барча турдаги солиқлардан;
  • асбоб-ускуналарни олиб киришда божхона тўловларидан;
  • чет эллик мутахассисларни жалб қилиш учун рухсатнома олишдан тўлиқ озод қилинди.
Шунингдек,
  • хорижий компанияларнинг дивидендларидан олинадиган солиқ 5 фоизгача;
  • даромад солиғи ставкаси 7,5 фоизгача туширилди.
Бундан ташқари, корхоналарга:
  •  фаолиятни офисни ижарага олмасдан, масофадан туриб амалга ошириш;
  •  таъсисчиларга дивидендлар ва чет эл валютасида иш ҳақи тўлаш;
  • экспорт контракти мавжуд бўлмаган ҳолда хизматлар экспортини электрон савдо платформалари орқали амалга ошириш ҳуқуқи берилди.
Маҳаллий IT-компанияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида инвесторлар, таъсисчилар, чет эллик IT-мутахассислар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун “IT-виза” дастури жорий этилди.
 
2019 йилда йўлга қўйилган “Бир миллион ўзбек дастурчиси” лойиҳаси билан бирга мамлакатнинг барча ҳудудларида IT-марказларнинг очилиши соҳага ҳар йили 50 мингдан ортиқ ёш мутахассисларни тайёрлаб бермоқда.
 
Солиқ имтиёзлари ва кадрлар тайёрлаш дастури туфайли Ўзбекистонда бир қатор йирик хорижий IT-компаниялар ўз ваколатхоналарини очди.
 
Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида IT-Park “TashRush” дастурини ишга туширди, унга кўра чет эл компаниялари ва IT-мутахассисларга (OneStopShop тамойили асосида) юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш, офисларни қидириш, ходимларни ёллаш бўйича хизматлар тақдим этилади. Мутахассислар учун эса IT-Park резидент компанияларига мослашиш ва ишга жойлашишда кўмак берилади.
 
Йил бошидан буён 3000 дан ортиқ хорижлик IT-мутахассис ушбу дастурдан фойдаланган бўлиб, улар фақат чет эл компанияларга хизмат кўрсатиш учун ихтисослашган. Ушбу профессионаллар тажрибаси Ўзбекистонда ёш кадрларнинг малакасини оширишда ҳам қўл келмоқда.
 
Мамлакатимизда ташкил этилаётган хорижий компаниялар филиаллари чет эллик мутахассисларни ахборот технологиялари соҳасида 5 мингдан ортиқ ёш кадрларни иш билан таъминлаш, IT-хизматлари экспортини 100 миллион АҚШ долларига етказиш имконини яратади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться