Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Давлат стипендияларига лойиқ деб топилган талаба-ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филилаллари талабаларининг жами 44 нафари Давлат ва соҳа стипендияларига эга бўлишди. Таъкидлаш жоизки, ўтган йилга нисбатан стипендия соҳиблари қарийб 50 фоизга ошди.
Жумладан, Президент стипендияси 3 нафар, Беруний стипендияси 8 нафар, Ислом Каримов номли стипендияси 2 нафар ва соҳа стипендиялари (Муҳаммад ал-Хоразмий) 29 нафарни ташкил этмоқда.
2021/2022 ўқув йилидан Тўлепберген Кайипбергенов ва Ибройим Юсупов давлат стипендиялари таъсис этилди ҳамда мазкур стипендияларга ТАТУ Нукус филиали 2 нафар талабаси эга бўлди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги