Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“English for Science 2021” лойиҳаси якуни сарҳисоб қилинди

2022-03-17 | Жамият

Ўзбекистон Реcпубликаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан йўлга қўйилган “English for science” лойиҳасининг якуний сарҳисоби ва иштирокчиларни сертификат билан тақдирлаш бўйича тадбир бўлиб ўтди. 

Мазкур лойиҳа республикамиздаги тадқиқотчи олимлар учун инглиз тилининг академик даражада мукаммал эгаллашга қаратилган бўлиб, бепул йўлга қўйилган. Лойиҳада Тошкент шаҳардаги 200 нафар олим ва тадқиқотчилар қамраб олинди. Улардан 68 нафари ижтимоий йўналишда, 53 нафари тиббиёт йўналишида, 33 нафари IT, физика ва математика йўналишида, 32 нафари биология, геология, агротехнология йўналишида ҳамда 14 нафари кимё йўналишида.
Дастурда тингловчилар 9 ой давомида III босқичдан (I - General English, II - Academic writing, III – Grants and Scholarships) иборат бўлган дастур асосида машғулотларда иштирок этишди.

Мунтазам равишда, тингловчилар учун ҳалқаро тажрибага эга мутахассислар ҳамкорлигида амалий машғулот ва маърузалар ташкил этилди. Жумладан, юқори импакт факторга эга халқаро журналларга илмий мақолаларни тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича PhD Рауф Салаходжаев, “Springer Nature"  вакиллари Ирина Александрова ва Виктор Куций, илмий базалари билан ишлаш йўналишида Clarivate Analytics компанияси эксперти Лазиза Мукашева, i-Edu Group раҳбари Улугбек Мирзалимов, Proofreading йўналишда Американинг маҳоратли мутахассислари Carter Hall ва Holly Hall, ҳамда грант лойиҳаларга топшириш бўйича Erasmus+ Миллий офиси вакили Қудратхон Бахадиров амалий машғулот ва семинарларда иштирок этдилар.

Шунингдек, 2021 йил 30 июль куни Илмий-техник ахборот маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги билан «English for Science» дастури фаолиятини янада кенгайтириш масалалари бўйича ҳамкорлик Меморандуми имзоланди
Ўзбекистонлик тадқиқотчи олимлар English for Science 2021 лойиҳасининг йил якунлари бўйича академик инглиз тилидан ўз билим ва кўникмаларини оширишга муваффақ бўлиб қуйидаги натижаларга эришишди:

Иштирокчилар сони*

Халқаро

конференцияда

тезис

Халқаро 

журналларда

мақола

Халқаро

грант

аризаси

200

185

232

100

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться