Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёш олимларни хорижий илмий стажировкаларга юборишни жадаллаштириш юзасидан вебинар ўтказилди

2022-03-25 | Ёшлар

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташаббуси билан ёш олимларни етакчи хорижий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юборишни янада жадаллаштириш, натижадорлигини ошириш шунингдек, зарур маълумотларни тайёрлаш, саралаш танлови босқичларини юқори савияда ўтказиш ва бошқа тегишли масалалар юзасидан вебинар ташкил этилди.

Вебинарда тасарруфидаги олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг 100 нафардан зиёд ходимлари иштирок этиб, ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда  унинг ҳузуридаги жамғарманинг масъул ходимлари томонидан маълумотлар олдилар.

Шунингдек, илмий стажировкаларга бориш юзасида вужудга келадиган тушунмовчиликлар, муаммолар, таклифлар ва саволлар мавжуд бўлган тақдирда «Тelegram” ижтимоий тармоғида ташкил этилган «Ёш олимлар-2020» гуруҳига ёки вазирликнинг масъул ходимларига мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтилди. Мазкур гуруҳда ҳозирги кунда республикамиздаги 1100 нафарга яқин турли соҳадаги ёш олимлар жамоаси йиғилган. Гуруҳ ёш олимларнинг илмий стажировкаларини ташкил этишда эҳтиёжларини, келажакдаги режаларини, таклиф ва тавсияларини ўрганиш, хорижнинг илмий ташкилотлари билан алоқалар ўрнатишда бир бирига кўмаклашиш, амалиёт алмашиш, тақдимот ҳимояси учун тайёрланган презентация материалларини илк муҳокамасини ўтказиши, маълумот (ҳужжат)ларни тўлдириш каби долзарб масалаларни ижросини таъминлаш мақсадида жорий этилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться