Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мактабгача таълим тизими учун юқори малакали педагогларни тайёрлаш бўйича бакалавриатнинг янгиланган 5111800-"Мактабгача таълим" 3 йиллик ўқув режалари кореялик мутахассислар томонидан тайёрланди

2018-04-03 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида "Мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифалар тўғрисида" мавзусида 2017 йил 19 декабрь куни ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнида берилган топшириқларга мувофиқ мактабгача таълим муассасалари учун юқори малакали кадрларни қисқа муддатли дастурлар асосида тезкор тайёрлаш мақсадида олий таълимнинг уч йиллик ўқув режаси ишлаб чиқилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Кореянинг Пучон (Bucheon) университети ўртасида имзоланган қўшма баёнга мувофиқ ушбу университетнинг мактабгача таълим муассасалари учун педагогларни тайёрлаш бўйича Тошкент шаҳрида ташкил қилиниши режалаштирилган филиали учун уч йиллик ўқув режа Корея мутахассислари томонидан тайёрланди.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва Кореянинг Пучон (Bucheon) университетининг Тошкентдаги филиалида мактабгача таълим муассасалари учун педагог кадрларни тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган мазкур уч йиллик ўқув режалар атрофлича муҳокама қилинди. Муҳокамада Кореянинг Пучон (Bucheon) университети профессори Ли Хии Кюунг, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари У.Бегимкулов, бўлим бошлиғи А.Ходжаев, Мактабгача таълим вазирлиги вакили С.Абдуллаева, Тошкент давлат педагогика университети мутахассислари А.Хўжаев, Г.Жампесова ва бошқалар иштирок этди.

Муҳокама жараёнида мазкур ўқув режаларни бугунги кун талабларидан келиб чиқиб янада такомиллаштириш, фанлар таркиби ва мазмунини мувофиқлаштириш ва тез кунда фан дастурларини ишлаб чиқишга келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться