Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Cурхондарёда очиладиган учта олийгоҳ филиали талабаларига қўйиладиган талаблар маълум қилинди

2018-03-07 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали, Термиз давлат университетининг Денов филиали ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалини ташкил этиш қарорлари қабул қилинди. 

Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиалини ташкил этиш тўғрисидаги қарорга кўра, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиалининг 2017/2018 ўқув йили учун талабалар контингенти Сурхондарё вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) Термиз давлат университети ва бошқа турдош олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, мазкур олий таълим муассасаларига тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30% дан (68,0 баллдан) кам бўлмаган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилади.
 
Термиз давлат университетининг Денов филиалини ташкил этиш тўғрисидаги қарорга мувофиқ, филиалнинг 2017/2018 ўқув йили учун талабалар контингенти Сурхондарё вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) Термиз давлат университети ва бошқа турдош олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, мазкур олий таълим муассасаларига тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30% дан (68,0 баллдан) кам бўлмаган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилади.
 
Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалини ташкил этиш тўғрисидаги қарори билан филиалга 2017/2018 ўқув йили учун бакалавриат дастури бўйича контракт асосида 300 киши қабул қилиниши белгиланди.
 
Филиални тамомлаган талабаларнинг Сурхондарё вилоятидаги тиббиёт кадрлари танқис бўлган тиббиёт муассасаларида ўн йил ишлаб бериши мажбурийдир.
 
2017-2018 ўқув йилида Филиалга абитуриентлар қабул қилишни Сурхондарё вилоятида доимий яшайдиган (ўқишга киришда доимий пропискага эга бўлган), 2017 йилда “Даволаш иши” таълим йўналиши бўйича республиканинг олий тиббиёт таълим муассасаларига ҳужжатлар топширган, танловдан ўтмаган ва тўпланган балларнинг изчиллиги қатъий ҳисобга олинган ҳолда кириш тест синовлари натижалари бўйича тўпланиши мумкин бўлган энг кўп балларнинг камида 30 фоизини (68,0 балл) тўплаган шахслардан ташкил этилади.
 
Сурхондарё вилоятида доимий яшайдиган, ҳозирги пайтда республиканинг олий тиббиёт таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклида таълим олаётган 4-5-босқичлар талабалари ўз хоҳишларига кўра Филиалга давлат гранти бўйича ўқишга қабул қилинадилар. Бунда мазкур шахслар Сурхондарё вилоятининг тиббиёт кадрларига тақчиллик мавжуд бўлган тиббиёт муассасаларида мажбурий тартибда ўн йил ишлаб бериши лозим.
 
 

Манба: ЎзА

Поделиться