Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» қабул қилинмоқда
2018-03-12 | Таълим
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 14 февралда мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида мактабгача таълим муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш, давлат-хусусий шериклик асосида хусусий боғчалар ташкил этиш, уларда болаларни белгиланган меъёрлар асосида тўғри ва сифатли овқатлантириш, тарбиячиларнинг савияси, билими ва кўникмаларини ошириш юзасидан долзарб вазифалар белгиланган эди.
Хусусан, бу борадаги ишларни амалга ошириш мақсадида ҳар бир вилоят кесимида “Йўл харитаси” ни ишлаб чиқиш ҳамда ҳалқ депутатлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилган эди.
Шу кунларда ҳудудларда мазкур сессиялар ўтказилиб, унда Мактабгача таълим вазири ва унинг ўринбосарлари иштирок этишмоқда.
Куни-кеча Халқ депутатлари Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятари Кенгашларининг навбадан ташқари сессиялари бўлиб ўтди. Сессия ишида Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин ва вазир ўринрбосарлари иштирок этишди.
Халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларининг навбадан ташқари сессияларида вилоят ҳокимлиги ва вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан ўтказилган комплекс ўрганишлар, хусусан камчилик ва муаммолар таҳлил этилиб, мактабгача таълим муассасаларини янада ривожлантириш юзасидан вилоятларнинг 2018 йилга мўлжаллаб ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”вилоят депутатлари томонидан кўриб чиқилди.
“Йўл харитаси”да нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, давлат мактабгача таълим муассасаларида қурилиш таъмирлаш ишларини амалга ошириш, мактабгача таълим муассасаларига 3-7 ёшдаги болаларнинг қамровини ошириш,мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш, мактабгача таълим муассасаларини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, таълим сифатини ошириш, юқори малакали ҳамда замонавий билимларга эга бўлган кадрлар билан таъминлаш масалалари белгиланган. Шунингдек, ушбу масалаларни аниқ ва сифатли бажариш буйича ижрочи ва масъуллар тайинланган.
Юқорида номлари келтирилган халқ депутатлари вилоятлар кенгашлари томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” бир овоздан тасдиқланди ва ижрога қаратилди.
Бу каби сессиялар бошқа вилоятларда ҳам бўлиб ўтмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги