Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мактабгача таълим вазири Навоий вилояти боғчаларини кўздан кечирмоқда

2018-03-03 | Жамият

2016 йилнинг ноябрь ойида Президентимиз Шавкат Мирзиеев Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги сайловчилар билан сайловолди учрашувлари ўтказган эди. Учрашувлар давомида туманнинг Сарбозор қишлоқ аёллари томонидан, мазкур қишлоқда 2012 йилдан буён болалар боғчаси йўқлиги айтиб ўтилган эди. Бугунга келиб муҳтарам Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан Сарбозор қишлоқ аёлларининг орзуси ушалди.

Куни-кеча Навбахор туманидан 10 км. масофа узоқликда жойлашган ушбу қишлоқда янги замон талабларига жавоб бера оладиган “Юлдузча” номли 10-мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Мазкур боғча "Қурувчи Навоий" қурилиш ташкилоти томонидан бунёд этилиб,унинг сиғими 120 болага мўлжалланган.

Муассасанинг янги биносида болаларимизга жаҳон андазалари асосида таълим ва тарбия бериш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Хоналар ёруғ ва шинам, барча инвентарлар мавжуд. Рус тили, инглиз тили, спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди.

Бугун Мактабгача таълим вазири А.Шин ушбу мактабгача таълим муассасида бўлиб, болажонлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Қолаверса, муассасанинг ўқув-тарбиявий жараёнига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться