Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Пучон университети профессори Ли Донг Вук Тошкентда университет филиалини ташкил этиш бўйича гуруҳ раҳбари этиб тайинланди
2018-03-27 | Таълим
Мактабгача таълим вазирлиги ва Пучон университети ўртасида “Тошкент шаҳрида Пучон университети филиалини очиш тўғрисида”ги баённома имзоланган эди. Ушбу филиалда мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси факультети фаолият юритиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг 26 март куни Пучон университети профессорлари жаноб Ли Донг Вук ва Ли Хи Гюнг хонималар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда ҳамкорлик муносабатларининг истиқболдаги режалари муҳокама қилинди. Хусусан, университет филиали қурилишини тезлаштириш (Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Педагогика коллежи худудида мазкур филиални қуриш учун ер майдони ажратилган), мамлакатимиз педагогика олий ўқув юртидаги 3 йиллик бакалавриат йўналиши бўйича қўшма ўқув режасини ишлаб чиқиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар шунингдек, мактабгача таълим соҳаси вакилларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари, Ўзбекистон Респбуликасида мактабгача таълим давлат дастури ишлаб чиқишда ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилишди. Учрашув якунида меҳмонлар томонидан Мактабгача таълим вазирлигига кореялик муаллифлар томонидан яратилган ўқув-услубий материаллар бепул тарзда тақдим этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги