Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Билимдонлар баҳси

2018-03-24 | Таълим

Бугун умумтаълим мактабларининг 9-10-синф ўқувчилари ўртасида фан олимпиадасининг Қорақалпоғистон Републикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят босқичи бошланди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчи-ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини аниқлаш, уларни рағбатлантириш, ўқувчиларда ўзлари танлаган фанлар ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишларини ошириш,  келажакда касбларни тўғри танлашига кўмаклашиш мақсадида умумтаълим фанлари бўйича олимпиада ташкил этилади.

Мазкур олимпиада 22 та фан бўйича 3 та босқичда: мактаб, туман (шаҳар) ва вилоят босқичида 9 ва 10-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади. Бу йилги вилоят босқичида жами 13 233 нафар ўқувчи ўзаро беллашмоқда.

Фан олимпиадасининг III (вилоят) босқичи икки турда: жорий йилнинг  23 март куни ёзма иш ва 24 март куни тест синови кўринишида ташкил этилади.

Халқ таълими вазирлиги томонидан фан олимпиадасининг йўриқнома ва Низом талаблари асосида ва адолатли ўтказилиши қатъий назоратга олинган.

Жумладан, барча фанлар бўйича ҳакамлар ҳайъати таркибига  бир нафардан ҳудуддаги олий таълим муассасаси, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежининг тажрибали ўқитувчилари жалб этилди.

Қолаверса, олимпиада жараёнларида жамаотчиик назоратини ташкил этиш мақсадида олимпиада ўтаётган синфхоналарда аудитория раҳбари ва назоратчи билан бирга ота-оналардан вакил ҳам иштирок этмоқда.

Умумтаълим фанлари бўйича олимпиаданинг III (вилоят) босқичида ҳар бир фандан 76 баллдан юқори натижаларга эришган ўқувчилар ғолибликни қўлга киритади. Фан олимпиадаси ғолиблари ҳудудий ташкилий қўмитасининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться