Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ипак йўли» туризм халқаро университети Индонезия университетлари билан ҳамкорлик қилади

2019-04-25 | Таълим

2019 йилнинг 23 апрель куни Самарқанд шаҳри Ёшлар маркази биносида Индонезиянинг Bali International School of Tourism, Muhammadiyah University “PROF. Dr. Hamka ”, Jakarta, Dian Nusatra University, Muhammadiyah University (Sumatra), Bhayangkara University, Borobudur University каби 13 та олий таълим муассасаларининг 32 вакилидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Делегация ташрифи муносабати билан ҳар иккала томон, ҳамда «Ипак йўли» университети талабалари ва профессор-ўқитувчилар иштирокида тадбир ташкил этилди. Унда «Ипак йўли» туризм халқаро университети ва Индонезиянинг 13 та олий таълим муассасалари орасида ҳамкорлик  меморандумлари  имзоланиб, мазкур ҳужжатлар Ўзбекистон ва Индонезия орасида туризмни ривожлантириш бўйича тажриба алмашинуви, олий таълим муассасалари орасида алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, фан  ва технологияларни ривожлантириш, кадр салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда таълим жараёнида академик алмашинувни амалга оширишга қаратилган.

Меморандумларнинг  тантанали  имзоланишидан сўнг, Индонезия миллий рақси, ҳамда «Гульдаста» ансамбли қўшиқчи ва раққослари томонидан ижро этилган маданий-кўнгилочар дастур намойиш этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться