Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий таълим соҳасида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги давом этмоқда

2019-05-02 | Таълим

Маълумки 2019 йилнинг мамлакатимизда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" деб эълон қилиниши юртимизга чет эл инвестицияларини жалб қилиш, жумладан таълим соҳасида ҳам халқаро инвестицияларнинг кириб келиши Республика иқтисодиёти учун нақадар муҳимлигини кўрсатади. 

Бу борада Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексия ташаббуси билан таълим соҳасида чет эл инвестицияларини жалб қилиш орқали янги замонавий таълим муассасаларини барпо қилиш ва пировардида таълимда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш натижасида юртимизда таълим сифатини халқаро даражага кўтариш бўйича самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан жорий йилнинг 1 май куни Давлат инспексияси раҳбари профессор Ташкенбаев Россия давлат университетлари ҳамжамияти “RACUS” таклифига кўра ижрочи директор Авбакар Нуцалов билан учрашув ўтказди. Учрашувнинг асосий мақсади “RACUS” вакилларининг тўлиқ Россия инвестицияси ҳисобидан Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида янги замонавий халқаро хусусий университет ташкил қилиш режаси бўлиб, меҳмонлар бу борадаги барча саволларига инспексия раҳбаридан тўлиқ жавоблар ва кўрсатмалар олишди.

Маълумот ўрнида халқаро “RACUS” ташкилоти ҳақида асосий маълумотларни келтириб ўтамиз.

“RACUS” Россия давлат университетлари гуруҳига 1991 йили (Санкт - Петербург шаҳрида рўйхатга олинган) бир гуруҳ Россия давлат университетларининг ташаббуси билан асос солинган. Ташкилот номи ҳимоя қилинган товар белгиси бўлиб, ташкилотнинг 4 департаменти қисқартирилган номидан ташкил топган - RACUS: Russian Arabic Centre for University Services; Russian Asian Centre for University Services; Russian African Centre for University Services; Russian American Centre for University Services.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Поделиться