Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иномжон Мажидов Термиз давлат университети жамоаси билан учрашди

2019-05-01 | Таълим

Шу кунларда Сурхондарёда хизмат сафарида бўлиб турган Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов вилоятдаги олий таълим муассасалари қаторида Термиз давлат университетига ҳам ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб чиқди. 

Дастлаб, вазир қурилиши бошланган 6-талабалар турар жойининг лойиҳасини кўздан кечирди, бунёд этилиши режалаштирилаётган спорт иншоотлари объектларига бориб, лойиҳа ва объектлар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.  

Муассасадаги мавжуд талабалар турар жойларида яратилган шароитлар, университет ҳудудида амалга оширилган ободонлаштириш ишлари билан танишиб чиқар экан, вазир талабаларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши, ўзлари қизиққан машғулотлар билан шуғулланишлари учун шароит яратишга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Иномжон Мажидов университетда Давлатимиз раҳбарининг бешта муҳим ташаббуси бўйича олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги режалар билан ҳам танишиб, ўз тавсияларини берди.

Университетнинг миллий тикувчилик ва каштачилик амалий касб тўгараги фаолияти билан танишиш асносида университет профессор-ўқитувчилари ва талаба қизлари томонидан тайёрланаётган қўл меҳнати намуналарини эътироф этди ҳамда келгусида фаолият турларини янада кенгайтириш бўйича ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди. 

Ташриф якунида Иномжон Мажидов университет профессор-ўқиутвчилари билан учрашиб, олий таълим сифатини ошириш масаласини муҳокама қилди, уларнинг фикрларини ўрганди ҳамда университетда ўқув, илмий ва инновацион йўналишларда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар бўйича кўрсатмалар берди. 

Жумладан, Ҳукумат топшириғи билан 2019-2020-ўқув йилидан университетда “Дизайн (миллий костюм)” ва “Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш технологияси (миллий тикув буюмлари)” таълим йўналишлари бўйича қабул амалга оширилиши муносабати билан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться