Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сурхондарё вилоятида 5 та муҳим ташаббусга оид семинар ўтказилди

2019-05-08 | Таълим

Жорий йилнинг 3 май куни Сурхондарё вилояти “Баркамол авлод” болалар марказида “Беш ташаббус – бешта имконият” мавзусида семинар ташкил этилди. Семинарда вилоят халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари, маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси шўъбаси раҳбарлари, “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгаши раиси ўринбосарлари, ахборот-ресурс ҳамда “Баркамол авлод” болалар марказлари, шунингдек, Термиз шаҳридаги барча умумтаълим мактаби директорлари иштирок этди.

Семинарда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари А.Умаров Сурхондарё вилояти умумтаълим мактаблари фаолияти, уларда олиб борилаётган ибратли ишлар билан биргаликда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди.  Сўнгра ўқувчи-ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг мазмун-моҳияти кўргазмали слайдлар орқали тушунтириб берилди. Айниқса, маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спорт,  компьютер технологиялари, китобхонлик ва қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш бўйича бажариладиган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, семинар доирасида Сурхондарё вилоятида ўқувчиларни бўш вақтини мазмунли ташкиллаштириш бўйича ҳисоботлар тингланди. Жумладан, айни пайтда вилоятда фаолият юритаётган 15 та “Баркамол авлод” болалар марказларида 12 019 нафар, 20 та Болалар мусиқа ва санъат мактабларида 4 528 нафар, 15 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида 14 398 нафар ўқувчилар турли тўгаракларга жалб этилганлиги алоҳида таъкидланди. Маълумотларга кўра, жорий йилда вилоят бўйича 3 422 нафар ўқувчиларнинг театр, музей ва галереяларга ташрифлари ташкил этилган бўлиб. 566 та “Ёшлар театр” студияларига 76 682 нафар ўқувчилар қамраб олинган. Шунингдек, "Китоб хафталиги” тадбирларида вилоятнинг 162 минг нафардан зиёд ўқувчилари фаол иштирок этган. Ўғил-қизларни китобхонликка тарғиб этиш мақсадида вилоят ўқувчиларига 122 мингдан ортиқ китоблар совға қилинган.

Семинар сўнгида иштирокчиларнинг барча саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди. 5 та муҳим ташаббус бўйича режалаштиилган ишларни босқичма-босқич амалга оширилиши белгилаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться