Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Чет тилларни ўқитиш ва амалий тилшунослик соҳасида ҳалқаро ҳамкорлик

2019-05-03 | Таълим

Тошкентда чет тилларни ўқитиш ва амалий тилшунослик соҳасидаги долзарб масалаларга бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.

Анжуманнинг биринчи кун тадбирлари И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида бошланди.
 
Корея Республикаси халқаро тадқиқотлар университети (KUIS – Korea University of International Studies, Сеул), Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ва пойтахтимиздаги “ERIELL Prof Education” ўқув маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда маҳаллий ва хорижлик олимлар, ўқитувчилар, талабалар иштирок этди.
 
Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали директори ўринбосари – ижрочи директори Абдулла Магрупов, "Буюк Келажак" халқаро нодавлат ташкилоти Экспертлар кенгаши ижрочи директори Зуҳра Азимова ва бошқалар Ўзбекистонда барча соҳалар каби илм-фан ва таълим йўналишида катта ўзгаришлар бўлаётгани, бу хорижий давлатлар билан халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда яхши самара беришини қайд этди.
 
Тадбирда чет тилларни ўқитиш ва амалий тилшуносликнинг долзарблиги, таржима муаммолари, кўптиллиликнинг муҳим омиллари ва бу борада ечимини кутаётган масалалар таҳлилига асосий эътибор қаратилди.
 
– Халқаро анжуман Ўзбекистонда биринчи бор ўтказилмоқда, – деди Пусан миллий университети профессори Азамат Акбаров. – Бундан олдин бу каби анжуманлар Босния ва Герцеговина, Хорватия, Қозоғистонда ташкил этилган. Нуфузли тадбирнинг юртимизда бўлиб ўтаётгани дунё ҳамжамияти олдида ўз нуфузини мустаҳкамлаб бораётган Ўзбекистондаги янги ислоҳотлар билан боғлиқдир. Негаки, бугун биз барча соҳалар бўйича халқаро алоқаларни мустаҳкамлаб, амалий натижаларга эришмоқдамиз. Чет тилларини ўқитиш масалаларидаги ўзаро илмий ҳамкорлигимиз ҳам шундай эзгу мақсадларга қаратилгани билан эътиборга лойиқ.
 
Анжуманда 35 мамлакатдан 300 дан ортиқ тил, маданиятлараро таълим ва тилшунослик соҳаси мутахассислари қатнашмоқда. Улар 16 йўналишда ўз тажрибалари билан ўртоқлашади. “Oxford university press” нашриёти тайёрлаган китоблар кўргазма-савдоси ҳам бўлиб ўтади.
 
– Бу анжуманга таклиф этилганимдан хурсандман, – деди Янги Зеландиянинг Мэсси университети профессори Синтия Уайт. – Чунки бу ерда чет тилларини ўрганиш билан боғлиқ масалаларда маҳаллий ва хорижий мутахассис, олимларнинг маърузаларини тингладик. Шу вақтга қадар, университетимиз учун ўзбек олимлари билан алоқаларни яхши йўлга қўйиш имкони бўлмади. Истагимиз, бу каби анжуманлар сабаб икки давлат олимлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдир.
 
Тадбирда амалий тилшунослик ва профессионал йўналтирилган таржима муаммолари, маданиятлараро мулоқот каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.
 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться