Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорлик

Президент ҳарбийларнинг фарзандлари учун қурилган боғчага ташриф буюрди

17.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мактабгача таълим тизимини юксалтириш, болаларни мактабга сифатли тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жойларда болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида замонавий боғчалар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Кореялик ишбилармонлар янги лойиҳаларни амалга оширади

17.10.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар марказида Ўзбекистон – Корея ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда Жанубий Кореянинг Хвасон шаҳридаги йирик компаниялар вакиллари ва маҳаллий тадбиркорлар иштирок этди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2019 йил 15 октябрь Ўзбекистон-Малайзия бизнес форуми ва «В2В» учрашуви ташкил этилди

16.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ўзаро савдо иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида 2019 йил 15 октябрь куни “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Ўзбекистон-Малайзия бизнес форуми ва «В2В» учрашуви ташкил этилди. 

"Микро-, кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиялаштириш" дастури ишга туширилмоқда

11.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги KfW тараққиет банки вакиллиги асосида Германия федерал ҳукумати билан ҳамкорликда 2020 йилнинг иккинчи ярмида молия бозори «Микро-, кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиялаштириш» дастурини бошлашни режалаштирмоқда.

“Тадбиркорни ҳомийликка мажбурлама!” акцияси

11.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Акция орқали тадбиркорлик субъектларини ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига мажбурий жалб қилиш, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳолатларини аниқлаш бўйича сўровлар ўтказилмоқда.

Бухорода фаолиятини тўхтатган 6 000 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ўз бизнесларини қайта бошлади

10.10.2019ИқтисодиётМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Бухоро вилоятида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш уларни қийнаб келаётган масалаларни ҳал этиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Самарқанддаги ер участкалари меҳмонхоналар қуриш учун жисмоний ва юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали тақдим этилади

07.10.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туркий давлатлар ишбилармонлари Тошкентда йиғилди

07.10.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Пойтахтимизда 5 октябрь куни Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлар кенгаши мажлиси ҳамда Инвестиция ва бизнес форуми бўлиб ўтди.

Адлия вазирлиги томонидан “Тадбиркорни ҳомийликка мажбурлама!” акцияси эълон қилинди

04.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Акция орқали тадбиркорлик субъектларини ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига мажбурий жалб қилиш, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳолатларини аниқлаш бўйича сўровлар ўтказилмоқда.

Бизнес-форум: ҳамкорлик, истиқбол ва самара

03.10.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Наманганда 1-2 октябрь кунлари Наманган вилояти ва Саудия Арабистони ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилоятида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

27.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

2019 йил 25 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида тадбиркорлар мурожаатларини ўрганиш бўйича Республика ишчи гурухининг вилоят тадбиркорлари билан учрашуви ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда “Тадбиркорлик субъектлари учун улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда коррупцияга қарши курашиш” мавзусида очиқ семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Бизнес-омбудсмани бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси халқаро форумда иштирок этмоқда

27.09.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Бизнес-омбудсмани бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Бошқирдистон Республикасида ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва БРИКСга аъзо давлатларнинг V халқаро кичик ва ўрта бизнес форумида иштирок этмоқда.

Ўзбекистон ва Туркия ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ва “В2В” учрашуви ўтказилди

25.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Туркиядаги Ўзбекистон Республикаси элчихонаси томонидан Туркиянинг мустақил ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар уюшмаси “MUSIAD” раҳбари А.Каана бошчилигида 30 кишидан иборат делегация вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилди.

Ўзбекистон ва Корея ишбилармонлари ўртасида бизнес учрашув бўлиб ўтди

25.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

2019 йил 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон-Корея ишбилармон доира вакилларининг «В2В» форматидаги кооперация биржаси ўтказилди.

Экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Бухоро вилоятига ташриф буюрди

19.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилигидаги Экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Бухоро вилоятининг туман ва шаҳарларига ташриф уюштирган ҳолда, ҳудуддаги экспортчи-тадбиркорлар фаолиятини ўрганди.

Ўзбекистон ва Татаристон ишбилармонлари ўртасида бўладиган “B2B” форматидаги бизнес мулоқотга таклиф этамиз

18.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида 2019 йилнинг 17-19 сентябрь кунлари Татаристон ҳукумати вакиллари ҳамда Татаристоннинг етакчи компаниялари вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда.

Халқаро бизнес-форумга тайёргарлик қизғин

17.09.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Термиз шаҳрида жорий йилнинг 21-22 сентябрь кунлари “Open South International Business Forum II” халқаро бизнес-форуми бўлиб ўтади.

Хитой миллий стандартлар каталоглари тақдим этилди

13.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Хитой давлатига экспорт қилишда тадбиркорларга ёрдам бериш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг Стандартлаштириш Администрацияси (SAC) билан икки томонлама хамкорлик ишлари йўлга қўйилди.