Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқанддаги ер участкалари меҳмонхоналар қуриш учун жисмоний ва юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали тақдим этилади
2019-10-07 | Туризм
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 828-сонли қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 октябрь ойидан бошлаб ЮНЕСКО умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар, шу жумладан буфер зоналарлан ташқари, Самарқанд шаҳридаги ер участкалари меҳмонхоналар қуриш учун жисмоний ва юридик шахсларга E-IJRO аукцион савдо майдончасида электрон онлайн-аукицон орқали тақдим этилади ва уларга қуйидаги инвестициявий мажбуриятлар юкланади:
• майдони 6 сотихдан 15 сотихгача бўлган ер участкасини aжратишда инвесторга 50 та хонадан кам бўлмаган меҳмонхона қуриш;
• майдони 15 сотихдан 30 сотихгача бўлган ер участкасини ажратишда ҳолатда - 100 хонадан кам бўлмаган меҳмонхона;
• 50 сотих ва ундан ортиқ майдонга эга ер участкасини ажратишда - 200 та хонадан кам бўлмаган, З-5 юлдузли тоифадаги стандартларга мос келадиган меҳмонхона қуриш юкланади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги