Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухорода фаолиятини тўхтатган 6 000 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ўз бизнесларини қайта бошлади

2019-10-10 | Иқтисодиёт

Бухоро вилоятида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш уларни қийнаб келаётган масалаларни ҳал этиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, вилоятда ҳафтанинг душанба, сешанба ва чоршанба кунлари тадбиркорлар билан ишлаш кунлари деб белгиланиб, шу кунлари жойларда  тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Эътиборли томони амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида фаолиятини тўхтаган 6 000 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига яқиндан ёрдам берилиши натижасида уларнинг фаолияти қайта тикланди.

Жумладан: 332 та юридик шахс, 5 710 та якка тартибдаги тадбиркор ўз бизнесини бошлади

Маълумот ўрнида айтиш мумкин 2019 йил 1 сентябрь ҳолатида вилоятда тадбиркорлик субьектларининг сони 52 900 дан ортди.

Жумладан уларнинг 22 846 таси юридик шахс, 30 060 таси эса якка тартибдаги тадбиркорлардир. 

Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Поделиться