Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хитой миллий стандартлар каталоглари тақдим этилди
2019-09-13 | Жамият
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Хитой давлатига экспорт қилишда тадбиркорларга ёрдам бериш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг Стандартлаштириш Администрацияси (SAC) билан икки томонлама хамкорлик ишлари йўлга қўйилди.
Стандартлаштириш Администрацияси томонидан “Ўзстандарт” агентлигига хитой миллий стандартлари каталоглари тақдим этилди.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва Хитойга давлатига экспорт қилиниши мумкин бўлган махсулотларга мажбурий талабларни белгиловчи стандартларни олиш имконияти яратилмоқда. Келгусида тегишли бўлган Хитой миллий стандартлари махаллий ишлаб чиқарувчиларга етказиб берилади.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги