Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қашқадарё вилоятида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди
2019-09-27 | Иқтисодиёт
2019 йил 25 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида тадбиркорлар мурожаатларини ўрганиш бўйича Республика ишчи гурухининг вилоят тадбиркорлари билан учрашуви ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда “Тадбиркорлик субъектлари учун улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда коррупцияга қарши курашиш” мавзусида очиқ семинар ўтказилди.
Семинарда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони, вилоят прокуратураси, вилоят солиқ инспекцияси, вилоят божхона бошқармаси, вилоят бандлик бош бошқармаси ва Республика Савдо-саноат палатаси мутассади ходимлари сўзга чиқиб, иштирокчиларга Мамлакатимизда охирги вақтларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун яратилаётган шарт-шароитлар, қонун ҳужжатлари билан берилаётган имтиёзлар ҳамда тадбиркорлик субъектларини ижтимоий ҳимояси ҳусусида тушунтиришлар берилди.Тадбирда Қашқадарё вилоятида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар М.Идилова, Л.Узоқов, Б.Сахатов ва А.Махмудовлар сўзга чиқиб ўз фаолиятлари доирасидаги шунингдек туман ва вилоят даржасида ҳал этилиши мумкин бўлган мурожаатларини билдириб, мазкур мурожаатлар вилоятдаги мутассадилар ёрдамида ўз жойида ечимини топди
Семинар якунида Қашқадарё вилоят Савдо-саноат палатаси бошқармаси бошлиғи М.Гулов вилоятимизда тадбиркорлик соҳасида алоҳида эътибор қаратилганлигини, мамлакатимизда соҳага оид қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини ижроси ўз вақтида таъминланаётганлиги, ижтимоий тармоқларда мурожжаатларни қабул қилиш учун махсус каналлар очилганлиги ҳамда ушбу веб-сайтлар орқали келаётган мурожаатлар белгиланган муддатларда кўриб чиқилаётганлигни таъкидлаб ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси