Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорлик

Тадбиркорлик фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда

23.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

"Ўзстандарт” агентлиги томонидан юртимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида 500 га яқин ташкилот стандартлари (Тs) ўрнига тегишли қуйидаги маҳсулотлар учун 5 та давлат стандартлари (O`z DSt) лойиҳалари ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатига олинди:

Буюк Британиялик тадбиркор қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкор қидирмоқда

23.01.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Мамлакатнинг жаҳон бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш салоҳиятини янада ошириш борасида 2020 йилнинг 4 февраль куни, соат 11:00 да Савдо-саноат палатаси биносида Буюк Британия бозорларга етказиб бериш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорларидан сотиб олиш соҳасида фаолият юритаётган йирик компания директори билан учрашув ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади

22.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни соат 11:00 да Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади.

Ҳиндистонда ўтказиладиган ўқув курсларига таклиф этамиз!

21.01.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Ҳиндистон техник ва иқтисодий ҳамкорлик (ITEC) дастури доирасида 2020 йилида ташкил этиладиган ўқув курсларига қабул бошланганлигини маълум қиламиз.

Инновацион ривожланиш вазири “NAPA” технопарки ташкил этилишининг биринчи босқичи натижалари билан танишди

20.01.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва вазир ўринбосари Олимжон Тўйчиев инновацион ривожлантириш орқали бизнес жараёнларини автоматлаштириш соҳасида фаолият юритувчи “NAPA TEAM” компаниясининг технопарк ташкил этиш лойиҳасининг биринчи босқичида амалга оширилган ишлар билан танишиш, шунингдек, манфаатли масалаларни муҳокама қилиш мақсадида компаниянинг янги қурилган биносига ташриф буюрди.

Энди “Чорсу”ни миллий сўмда ҳам сотиб олишингиз мумкин

16.01.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

“Чорсу” меҳмонхона мажмуаси давлат активларини сотишда инсон омилини камайтириш, жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида электрон онлайн савдоларга чиқарилмоқда.

Австрия халқаро форумида Ўзбекистон делегацияси

16.01.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

14-15 январь кунлари молия вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов бошчилигидаги Ўзбекистон республикаси делегацияси Австрия пойтахти Вена шаҳрида бўлиб ўтган "Central and Eastern Euopean forum" халқаро форумида иштирок этди.

Экспорт, инвестиция ва маҳаллийлаштиришни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

15.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 январь куни экспорт, инвестиция ва маҳаллийлаштиришни кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди

15.01.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Давлат божхона қўмитасида 2020 йилнинг 1 январидан республикамизда кучга кирган янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳрида тадбиркорлар билан ишлашнинг янги формати муҳокама қилинди

15.01.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 14 январ куни Тошкент шаҳри ҳокимлигида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков раислигида йиғилиш ўтказилди, унда инвестициялар ва экспорт фаолиятининг прогноз кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш нуқтаи назаридан давлат тузилмалари ва хусусий сектор ўртасидаги ўзаро маносабатлар самарадорлигини оширишга қаратилган тадбиркорлар билан ишлашнинг янги тизими муҳокама қилинди.

ЭЪЛОН

13.01.2020ИқтисодиётМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун, 13 январь куни соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Президент Тошкент шаҳридаги янги Халқ қабулхонасини кўздан кечирди

11.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасида бўлди. 

Сифат тизимларининг жорий этилиши корхона фаолиятига катта имконият бермоқда

09.01.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан ўтган 2019 йил давомида сифат менежменти тизимларини жорий этган ва аккредитация қилинган синов лабораторияларида маҳсулот синовларини ўтказган 198 та тадбиркорлик субъектларига декларациялаш йўли билан сертификатлар расмийлаштириб берилди.

Термиз шаҳрида тадбиркорлар билан ишлашнинг янги концепцияси тақдимоти бўлиб ўтди

09.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 9 январь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ишчи гуруҳи вазир С.Умурзаков бошчилигида 2020 йилдан бошлаб тадбиқ этиладиган тадбиркорлар билан ишлашнинг тармоқ вазирликлари, идоралари ва маҳаллий ҳокимият органлари билан ўзаро мувофиқлаштирилган янги концепцияси тақдимотини ўтказиш учун Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев: Ягона йўлимиз – тадбиркорлар сонини кўпайтириш, одамларни ишбилармон қилиш

08.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 январь куни Давлат бюджети параметрларини ижро этиш ва ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича жорий йилги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

Туризм соҳасида самарали тадбиркорликни бошлаш учун қулай фурсатни бой берманг!

06.01.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

«Ягона дарча» божхона ахборот тизими – янада қулай, янада тезкор!

06.01.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4297-сонли ҳамда 2019 йил 20 ноябрдаги “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4525-сонли қарорларнинг талабларига мувофиқ, эндиликда, божхона органлари экспорт-импорт операцияларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларидан талаб этиладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатларни “Ягона дарча” божхона ахборот тизими (“Ягона дарча” БАТ) орқали қабул қилади.

Шавкат Мирзиёев Япония тадбиркорларини Ўзбекистонга таклиф этди

18.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токио шаҳрида Япония ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Трансформация: давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими қай даражада ўзгарди?

12.12.2019ТехнологияларМанба: Давлат хизматлари агентлиги

Давлат хизматлари ҳар бир инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланмоқда. Мисол учун, ҳар куни фуқаролар боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиш, уни болалар боғчасига, кейинчалик эса кейин мактабга жойлаштириш, СТИР олиш, қарздорлик мавжудлиги ёки судланмаганлик ҳақида маълумот, бизнес очиш ва уни ривожлантириш учун турли лицензиялар олиш заруриятига дуч келмоқдалар.