Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Бизнес-омбудсмани бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси халқаро форумда иштирок этмоқда
2019-09-27 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Бизнес-омбудсмани бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Бошқирдистон Республикасида ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва БРИКСга аъзо давлатларнинг V халқаро кичик ва ўрта бизнес форумида иштирок этмоқда.
Тадбир доирасида Бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов “Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимининг хусусиятлари: Ўзбекистон мисолида” мавзусида маъруза қилади.
Форумда инвестицияларни жалб қилиш ва Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қатор келишувлар имзоланиши режалаштирилган.
Манба: ЎзА