Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Бухоро вилоятига ташриф буюрди
2019-09-19 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилигидаги Экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Бухоро вилоятининг туман ва шаҳарларига ташриф уюштирган ҳолда, ҳудуддаги экспортчи-тадбиркорлар фаолиятини ўрганди.
Тадбиркорлар билан бевосита мулоқот давомида корхоналарнинг долзарб масалалари аниқланди, ишлаб чиқариш қуватлари ва экспорт салоҳиятини ошириш истиқболлари кўриб чиқилди, идоралараро ҳамкорликда масалалар ечими ва қўллаб-қувватлаш механизмлари ишлаб чиқилди.
Амалга оширилган ишлар якунида Вобкент таманида Бухоро вилоятининг раҳбарияти иштирокида экспортерлар, уларга бириктирилган вазирликнинг марказий аппарати ходимлари ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо соҳаси учун масъул бўлган шаҳар ва туман раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилиб, масъул ходимлар томонидан белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши прогнози ва бу борада кўрилаётган чоралар ҳақида батафсил ахборот берилди.
Учрашувда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари ва экспорти-корхоналарнинг муаммолари манзилли кўриб чиқилди. Комиссия раҳбари томонидан кўтарилган масалаларнинг ечими ҳамда тадбиркорлар, инвесторлар ва экспортчилар билан ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги