Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорлик

Ҳиндистон билан инвeстиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

22.04.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков Ҳиндистон Республикаси Савдо ва саноат вазири П. Гоял билан видеоконференция ўтказди.

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси “Давлат тадбиркорлик субъектларини қандай қўллаб-қувватламоқда” видеоконференциясини ўтказади

21.04.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Президентнинг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги (19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон) ва «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон) Фармонлари карантин чораларининг мураккаб шароитларида тадбиркорлик субъектларини кўп томонлама қўллаб-қувватлашни назарда тутади.

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги инвестицион ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

17.04.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Хитой Халқ Республикаси савдо вазири Чжун Шань билан телеконференция орқали ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, пандемиянинг икки мамлакат иқтисодиётига таъсирини олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни муҳокама қилди.

Экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Жиззах вилояти тадбиркорларининг муаммоларини ўрганиб чиқди

17.04.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

13-16 апрель кунлари Жиззах вилоятига ташриф буюрган ҳудудлар ва тармоқлар экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси  аъзолари COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий вазият шароитида вилоят тадбиркорлари ва экспортчиларининг жорий фаолияти билан танишдилар.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ МУРОЖААТИ

17.04.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Виртуал саёҳатлар Uzbekistan.travel портали билан интеграциялашади

17.04.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

2020 йил Ўзбекистонда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили” дея эълон қилинди, бироқ йил аввалида ушбу йўналишнинг бугунга келиб  нақадар долзарб бўлиши аксариятнинг хаёлига ҳам келмаган.  

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектлари диққатига!

17.04.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси республикамиздан мева-сабзавотлар экспортини кенгайтириш, янги бозорларни ўзлаштириш ва мавжуд бозорларда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида маҳаллий тадбикорлик субъектларининг тижорат таклифларини хорижий ҳамкорларга етказиб беришни режалаштирмоқда. 

Саноат тармоқларида барқарорликни таъминлаш чоралари муҳокама қилинди

16.04.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 апрель куни кимё, агротехника ва автомобиль саноати корхоналарида ишлаб чиқариш суръатларини таъминлаш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

“Кўчма бозор” савдоси йўлга қўйилди

16.04.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимизда карантин даврида аҳолини озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш борасида барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳайрия ишларида фаол тадбиркорлар

16.04.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам коронавирус бўйича карантин чоралари эълон қилинган биринчи кундан бошлаб ўзбек халқи ўзининг энг яхши фазилатларини намоён этмоқда. Ҳамюртларимиз томонидан "Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фондига беғараз ёрдам кўрсатилаётгани бунинг далилидир.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси вакиллари учун катта синов ва кенг имкониятлар йили

15.04.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 апрель куни қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

COVID-19 - «Мехр-шафқат ва саломатлик» Жамоат фонди

13.04.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам коронавирус бўйича карантин чоралари эълон қилинган биринчи кундан бошлаб ва бугунга қадар инсониятнинг осойишта ҳаёти ва саломатлигига путур етказаётган коронавирус пандемиясига қарши кураш тобора қизғин тус олмоқда.

Янги портал — uydaqoling.uz ишга тушди

11.04.2020ТехнологияларМанба: ЎзА

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги UZINFOCOM ягона интегратори ҳамда IT-Park билан бирга карантин вақтида uydaqoling.uz электрон хизматлари порталини ишга туширди.

Азиз Абдуҳакимов: Карантин қўл қовуштириб ўтириш учун сабаб эмас - Ўзбекистонда “онлайн туризм” ва “масофавий спорт” ривожлантирилади

11.04.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Бугунги кунда коронавирус билан боғлиқ сокинлик даврида туризм ва спорт соҳасида қандай ишлар олиб борилмоқда? Ушбу соҳаларни ривожлантиришда қандай янгича ёндашувлар қўлланмоқда? Қандай янги лойиҳалар режалаштирилмоқда?  

Банклар фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

09.04.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни коронавирус пандемияси шароитида банк тизимининг барқарор ишлашини ҳамда иқтисодиётга молиявий кўмакчи бўлишини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: об-ҳаводаги ўзгаришлар салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида тавсиялар

09.04.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмат марказининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 9-12 апрель кунлари об-ҳаво 1-даражагача совуқ бўлиши ҳамда айрим туман ва ҳудудларда ёмғир қорга айланиши кутилаётганлиги баён этилган.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари диққатига!

05.04.2020ИқтисодиётМанба:  «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси 

Коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан кўрилаётган чоралар доирасида “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан метрология хизматини кўрсатиш ҳам қисман масофадан туриб ишлаш тизимига ўтказилмоқда.

Инвестиция ва ташқи савдо фаолияти прогнозларини таъминлаш ва коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди

04.04.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков раҳбарлигида инвестиция ва экспорт фаолиятининг белгиланган параметрларини сўзсиз бажаришга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда Республиканинг иқтисодиёти ва инвестиция муҳитига коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини минималлаштириш муҳокама қилишга бағишланган видеоконференция шаклида йиғилиш бўлиб ўтди.

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

03.04.2020Ҳужжатлар Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони