Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сифат тизимларининг жорий этилиши корхона фаолиятига катта имконият бермоқда
2020-01-09 | Иқтисодиёт
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан ўтган 2019 йил давомида сифат менежменти тизимларини жорий этган ва аккредитация қилинган синов лабораторияларида маҳсулот синовларини ўтказган 198 та тадбиркорлик субъектларига декларациялаш йўли билан сертификатлар расмийлаштириб берилди.
Авваллари бундай корхоналарнинг маҳсулотлари 3-схема асосида сертификатлаштирилиб, ишлаб чиқариш шароитлари ўрганилиб маҳсулотларидан намуналар олиниб 10 кундан 30 кунгача сертификатлаштириш ишлари олиб борилган ва тадбиркор учун ортиқча оворагарчиликлар туғдирар эди.
Ҳозирда сифат менежменти тизимларини жорий этган ва аккредитация қилинган синов лабораторияларидан маҳсулотларини синовларини ўтказган корхоналарнинг маҳсулотлари бир кунда декларациялаш йўли билан тасдиқлаб берилмоқда. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни вақтини ҳамда маблағини тежалишига имконият яратмоқда.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги