Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорлик

Ўзбекистоннинг Белорусга экспорт имкониятлари

05.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Республикамиз миллий маҳсулотларини хорижий давлатларларга экспорт қилиш бўйича истиқболли бозорларни аниқлаш мақсадида хорижий давлатлардаги юқори талабга эга товарлар тўғрисида таҳлилий маълумотларни эълон қилиб бориш йўлга қўйилмоқда.

Ижтимоий лойиҳаларга беғараз кўмак

05.03.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида Япония ҳукуматининг беғараз ёрдам дастури доирасида грант шартномаларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

ССПнинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Бизнесингиз ривожига яна бир қадам” мавзусида бизнес форум ўтказилди

05.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси 04 март куни соат 10:00да Тошкент шаҳри, “Daniel Hill Hotel» меҳмонхонасининг конференц-залида “Бизнесингиз ривожига яна бир қадам” мавзусида “Бизнес Форум” ва соат «В2В» учрашувларини ўтказди.

Тошкентда Беларусь-Ўзбекистон Аграр форуми бўлиб ўтди

03.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь давлатларининг маҳаллий ҳокимият органлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари ва қайта ишловчилари, олимлар ва ишбилармонлар, ускуналар ва технологиялар етказувчилари, инвесторлар иштирокида икки кунлик Беларусь-Ўзбекистон Аграр форуми бўлиб ўтди.

Савдо-саноат палатасида "Тадбиркорлик фаолиятини валюта тебранишларидан ҳимоя қилиш" мавзусида бизнес-тақдимот ўтказилади

03.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

2020 йил 10 март соат 15:00 да Савдо-саноат палатаси биносида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси кўмагида ҳамда "Consult Engineering Group Limited" хусусий компанияси билан ҳамкорликда "Тадбиркорлик фаолиятини валюта тебранишларидан ҳимоя қилиш" мавзусида бизнес тақдимот ўтказилади.

Ўзбекистон ва Япония адлия вазирликлари фуқаролик ва тадбиркорлик ҳуқуқи соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истагида

28.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ёшинори Фуджияма билан учрашди.

Тадбиркорликни ривожлантириш ва касбга тайёрлаш орқали камбағалликни камайтириш чоралари белгиланди

28.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 февраль куни тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

"Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳакамлик судлари ва медиациянинг роли" мавзусидаги илмий-амалий семинар

27.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

2020 йилнинг 27 февраль куни, Тошкент шаҳридаги «RAMADA» меҳмонхонасининг мажлислар залида, “Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳакамлик судлари ва медиациянинг роли” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Самарқандда Австрия ишбилармонлари иштирокида бизнес форум ўтказилди

27.02.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Самарқанд шаҳрида Австрия Республикаси ва Самарқанд вилояти ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форум ўтказилди.

Киeв шаҳрида Ўзбeкистон-Украина бизнeс форуми бўлиб ўтди

25.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йил 20-22 февраль кунлари Киев шаҳрида Ўзбекистон-Украина бизнес-форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Украинанинг Тараққиёт, иқтисодиёт, савдо ва қишлоқ хўжалиги вазири Т. Милованов, Украина саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи раҳбари А.Кинах, Украина Савдо–саноат палатаси раиси Г. Чижиков ҳамда Украина бизнеси вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Япония ва Корея Республикаси билан иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

25.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни Япония ва Корея Республикаси билан икки томонлама инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Қурилиш ва ижтимоий соҳаларда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди

21.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19-20 февраль кунлари ташриф билан Туркияда бўлди.

Ўзбекистон Президенти туркиялик ишбилармонлар билан учрашди

20.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркиянинг етакчи компаниялари ва банклари раҳбарлари билан учрашди. 

Таҳлика-таҳлил – ҳалол тадбиркор солиқ текширувини унутади

20.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Бугун нафақат давлат ташкилотлари ва корхоналар фаолиятини, балки оддий инсонлар ҳаётини ҳам замонавий рақамли технологияларсиз тасаввур қилиш мушкул.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва ТОВВ университети ўртасида тадбиркорларни бизнес асосларига ўқитиш тўғрисида келишувга эришилди

20.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

19 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов Туркияга қилган сафари доирасида Туркиянинг иқтисодиёт ва технологиялар университетининг (ТОBB) проректори Юсуф Синарай билан учрашди ва томонлар тадбиркорликка ўқитиш соҳасида истиқболли ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Савдо-саноат палатаси Венгриянинг йирик компаниялари билан "B2B" форматидаги бизнес учрашувни ташкил этди

19.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

18 февраль куни Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми доирасида “B2B” форматидаги кооперация биржаси бўлиб ўтди. 

Россия университети Наманганда ўқув курслари ташкил этади

19.02.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Жорий йилнинг 18 февраль куни Наманган вилояти Савдо-саноат палатаси томонидан “ZAMONAVIY KELАJАK TA’LIM” ўқув марказида Россия Халқлар дўстлиги университети директори ўринбосари Андрей Колесников иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида

19.02.2020Ҳужжатлар Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг қонуни